Снейдер дебют қилган баҳсда "Ал Гарафа" ғалабага эришди + ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
12 янв 2018
Қатар Юлдузлар лигаси 12-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Ал Гарафа" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Аҳмад Алаелдиннинг дубли "Пахтакор"нинг бўлажак рақибига ғалаба келтирди.

Ушбу баҳсда "Ал Гарафа" сафида голландиялик машҳур футболчи Уэсли Снейдер дебют қилди. У 84-дақиқада ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берди. "Ал Гарафа" 12та ўйиндан 14 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.

"Ал Аҳли" - "Ал Гарафа" 1:2
Голлар: 
Ясин Чикхаоуи 16 - Аҳмад Алаелдин 58, 70
"Ал Гарафа": Қосим Бурхон, Рикардо Куихада, Алмаҳди Али, Монкез Муҳаммад, Уэсли Снейдер (Мунир Абдулғани, 84), Абдулазиз Хотам, Диого Амадо, Холид Ал Зереиқи (Амро Абдулфаттоҳ, 56), Отман Алави (Тамир Жамол, 83), Фуҳаид Саттам, Аҳмад Алаелдин


Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашуви ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқади.


TAS-IX Эмас





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia