Слуцкий “Халл” таркибида “Арсенал” ярим ҳимоячисини кўрмоқчи

Aslanov Jasurbek
22 авг 2017, 01:50
Англиянинг “Халл Сити” клуби бош мураббийи Леонид Слуцкий ўз жамоаси таркибида “Арсенал” ярим ҳимоячиси Хон Торални кўришни истаяпти.

Россиялик мутахассис трансфер бозори ёпилгунига қадар 22 ёшли хавбекни ижара асосида ўз сафига қўшиб олишни режалаштиряпти. Тораль “Барселона” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Испаниялик футболчи сўнгги уч мавсумни ижара асосида “Глазго Рейнжерс”, “Гранада”, “Бирмингем” ва “Брентфорд” клубларида ўтказган эди. Тораль ҳали “Арсенал” клуби асосий таркибида майдонга тушмаган. 2011 йилда футболчи “Барселона”дан Лондон клуби академиясига кўчиб ўтганди. 



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: