Слот Федерико Кьезанинг ўйинига баҳо берди

Omonjon To`xtamirzayev
19 дек 2024
"Ливерпуль" устози Арне Слот жамоа вингери Федерико Кьезанинг Англия Лига Кубоги 1/4 финал босқичи доирасида "Саутгемптон"га қарши ўйинига баҳо берди.

"У қайтганини ва ўйин давомида бир нечта вазиятга эга бўлганини кўриш ёқимли.

Мен бир нечта жуда яхши вазиятларни кўрдим ва яна баъзи вазиятларда: "Яхши, сен бундан ҳам яхшироқ ўйнай оласан. Бу нормал ҳолат", - дейдиган вазиятларни кўрдим".

Эслатиб ўтамиз, Кьеза "Ливерпул"га "Ювентус"дан шу йилнинг август ойида кўчиб ўтганди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. 27 ёшли вингер барча мусобақаларни инобатга олганда 4 ўйинда иштирок этиб, 1 та голли узатма етказиб беришни уддалади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо