

Маълумотларга кўра, хорватиялик мутахассиснинг агенти Қозоғистон футбол федерацияси вакиллари билан музокараларни бошлашган.
Гап Билич билан 2 йиллик шартнома тузиш ҳақида кетмоқда. 49 ёшли мутахассис 2015-2017 йилларда "Вест Хэм"да ишлаган ва қониқарсиз натижалари учун истеъфога чиқарилган эди.
Қозоғистон терма жамоасининг аввалги устози Александр Бородюк эди. Қозоғистонликлар унинг қўл остида 2017 йилда 7та учрашув ўтказишди ва уларнинг 6тасида мағлубиятга учраб, 1та дуранг қайд этишди.



