Славен Билич: “Кэрролл “формада” бўлса, у мен учун топ ҳужумчи”

Aslanov Jasurbek
23 фев 2017
“Вест Хэм” бош мураббийи Славен Билич жамоаси ҳужумчиси Энди Кэрроллга бўлган муносабати ва уни яқин орадаги ўйнлардаги иштирок ҳақида тўхталди.

“У шанба куни “Уотфорд” билан бўладиган ўйинга майдонга тушиши мумкин. Аммо уни жароҳатдан тикланиш жараёни бироз чўзилмоқда. “Уотфорд” билан бўладиган ўйинда у ўйнаса, бу биз учун яхши. Бўлмаса, ундан кейин “Челси” билан ўйинда жамоага ёрдам бера олади.

Мен такрор айтаман: Кэролл спорт формасида вақти  мен учун у топ ҳужумчи. Аммо унинг жароҳати у “Вест Хэм” учун ҳам, Англия термаси учун ҳам жиддий йўқотиш”, дейди Билич.

Жароҳати боис жорий мавсумда Кэррол АПЛнинг 12 та учрашувида майдонга тушиб, 6 та гол уришга эришди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports