

- Жамоам ўйинидан қониқдим. Биз бор кучимиз билан курашдик. Ўйин тугагач шогирдларимга шундай ўйнасак мусобақа жадвалида юқорига кўтарилишимизни айтдим. Биз кучли рақибга қарши 10 киши бўлиб ўйнадик. Фегули четлатишга лойиқ эмасди. Бу ўйиндаги ҳолат эди. Ҳакам ўз қарори билан "Вест Хэм"ни ўлдирди, - дейди Билич Sky Sports нашрига.



