UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  18 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  14 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  20 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  73 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   14 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2

"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради Янгиликлар

"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради

Машҳур созанда, "Ипсвич" мухлиси ва эгаларидан бири Эд Ширан "Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан интервьюси чоғида эфирда пайдо бўлди.

"Манчестер Юнайтед" устози саволларга жавоб бераётган пайтда хонанда бир неча сўз айтди ва бошловчилардан бирини қучоқлади. 

Жаҳл отига минган Жоуи Бартон бунга муносабат билдирди.  

"Sky Sports" қандай маконга айланди? Эд Ширан сэр Алекс Фергюсоннинг гапини бўлиб қўйишини тасаввур қила оласизми?

Ҳозирги эшиттириш стандартлари – одамни масхара қилиш. Мен буни футболка кийган малла сочли аҳмоқларни тинглаш учун томоша қилиб ўтирганим йўқ.

Биз футбол оламидаги жиддий одамлар – масалан, Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед"ни инглиз футболи чўққисига қайтариш учун нималар қилмоқчи экани ҳақида билмоқчимиз. Унинг ўйиндан кейинги биринчи интервьюсини эшитмоқчимиз.

Биз футбол учун шу каналдамиз".

Ушбу воқеадан сўнг Эд Ширан оммага мурожаат билан чиқиб, Аморимдан узр сўради. 

"Кеча Аморимни ҳақорат қилган бўлсам, кечирим сўрайман. Ўшанда у билан интервью кетаётганини сезмабман, саломлашиш ва Жейми билан хайрлашиш учун келгандим. Албатта, ўзимни бироз аҳмоқдек ҳис қиляпман, лекин ҳаёт давом этади", – деди Ширан.

Видео  АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика