Сиявуш Ҳақназарий: "АГМКга ғалаба руҳи қайтди"

Iskandarov Abdulaziz
12 авг 2022
Олмалиқнинг АГМК жамоаси Coca Cola Суперлиганинг 15-турида уйда "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:0).


Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг эронлик легионери Сиявуш Ҳақназарий фикрларини билдирди. 



"Ким учун қандай билмадим, лекин АГМК яхши ўйин ўтказди. Бу ғалаба бизга ғалаба руҳини қайтариши учун ҳам керак эди. Менимча мақсадимизга эришдик. Навбатдаги ўйин олдидан янада яхши кайфиятдамиз. "Металлург" билан узоқ танаффусдан кейинги илк расмий ўйинимиз эди. Биринчи баҳс доим қийин ўтган. Жамоамиз хатолардан керакли хулосаларни чиқарган ҳолда мағлубиятни эсдан чиқарганди. Футболда энг асосийси тўхтаб қолмаслик. Янада олдинга қараб юришда давом этишимиз керак. Иккинчи даврада олдимизга қўйган мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ҳақназарий.  

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia