"Сити", "Челси" ва "Рома" Сеад Колашинац учун курашишади
Narzulla Saydullayev
18 ноя 2016
"Шальке" ҳимоячиси Сеад Колашинац Англиянинг топ-клублари қизиқишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bild нашри.
Манбанинг хабарига кўра «Челси», «Вест Хэм» ва «Манчестер Сити» клублари босниялик футболчини сотиб олишмоқчи. Бундан ташқари Колашинацга Италиянинг «Рома» клуби ҳам эътибор қаратди.