Синиша Михайлович оққон касаллигига чалинди

Mirjalol Normatov
14 июл 2019
"Болонья" бош мураббийи Синиша Михайлович қайғули хабарни эълон қилди.

"Оққон касаллигига чалинганман. Бу мен учун жуда қайғули маълумот. Бир неча кун давомида йиғладим, бутун бир ҳаётим кўз олдимдан ўтди. Энди бу касалликка қарши курашни бошлайман. Бу жуда қийин, биламан. Аммо ғалабага эришиш мумкин. Ўз тактикамда бу касалликни мағлуб этаман", - деди 50 ёшли мутахассис.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia