Синиша Михайлович "Болонья"дан истеъфога чиқарилди

Iskandarov Abdulaziz
6 сен 2022
Бу ҳақида Италиянинг "Болонья" клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Синиша Михайлович жамоа бош мураббийлигидан озод этилган. Раҳбарият бу ҳақда мутахассисга сешанба куни Римда кечган шахсий учрашувда маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Болонья" чемпионатнинг 5-туридан сўнг 3 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Болонья" расмий сайти