

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун Бургос "Атлетико"дан кетишини расман маълум қилган эди. Собиқ дарвозабон ўзини бош мураббийликда синаб кўрмоқчи.
Хабарларга кўра, 51 ёшли аргентиналик мутахассис "Ривер Плейт"ни бошқариши мумкин.
Бургос ўз кучини Европада синаб кўришни хоҳлаётган Марсело Гальярдонинг ўрнига бош мураббий бўлиши мумкин.
Қайд этиш керакки, Бургос футболчилик фаолияти даврида 1994-1999 йиллар давомида "Ривер Плейт" шарафини ҳимоя чилган.



