Симеоне: "Сутка давомида футбол ҳақида 24 соат ўйлайман"

Alisher
13 окт 2021
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне футболга бўлган боғлиқлиги ҳақида гапирди.

"Сутка давомида футбол ҳақида 24 соат ўйлайман. Мен доим айтганман, ўйинларни бутунлай унутиш имконсиз. Кинотеартга кирасиз ва фильм 90 дақиқа давом этади. Кино ажойиб бўлиши мумкин, аммо пауза бўлиб қолса, мен ўйлашни бошлайман, ким ўйнамоқда: Феликс ёки Корреа".

Мураббийнинг сўзларига кўра, дам олаётганда ёки уйқуга тайёргарлик кўраётганда, у кейинги ўйинда қандай таркибни майдонга туширишни ўйлайди.

"Буни ёнингиздагиларга тушунтириш қийин. Аммо, ўзинг дам олаётганингда ва ухлаётганингда ҳам ўйлашдан тўхтамайсан", - дейди Симеоне.


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo