Симеоне: "Родри учун хурсандман. У "Олтин тўп"га лойиқ"
31 окт 2024 13:22
Янгиликлар
Симеоне: "Родри учун хурсандман. У "Олтин тўп"га лойиқ"
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри "Олтин тўп" совринини қўлга киритганига муносабат билдирди.
"Родри учун хурсандман. У бунга лойиқ бўлган ажойиб футболчи. У сафимизда фақатгина битта мавсум ўтказган бўлсада, ажойиб таассурот қолдирган. Ўшанда Родри қолиши учун курашгандик. "Сити"га ўтишга қарор қилган ва ўсишга эришди, дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун кўплаб ишларни амалга ошира олди. "Атлетико"даги бир йил давомида у бизга кўп нарса бера олган.
Шунинг учун у учун жуда хурсандман, [унинг ғалабаси] адолатли қарор. Биз, хавбеклар учун, меҳнатимизга муносиб баҳо берилиши ўта ёқимли, чунки одатда у эътибордан четда қолади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар