

"Жованнининг менинг жамоамга ўтиши катта қурбонлик бўларди, футболда бунга жой йўқ. Бу бор-йўғи ўйин, унда профессионаллар иштирок этса ҳам. Жованни "Женоа"да фантастик мавсум ўтказди ва 11 та гол урди - буни янги жамоасидаги илк мавсумда бажариш қийин. Унинг пайдо бўлиши ўғлимга қўшимча маъсулият юкларди ва бу зарарга ишлайди. Ўғлим яхши футболчи ва меҳнаткаш. У албатта катта футболчига айланади, аммо менинг жамоамда эмас. Унга яхши имконият беришга тайёр кўплаб клублар мавжуд" - дейди Симеоне.



