

“Ўйин бошида яхши ҳужумлар қилдик, кейин эса нима бўлганини кўрдингиз. 0:1, 0:2, сўнгра четлатиш. “Ливерпуль”га қарши яна 10 киши бўлиб ўйнаш жуда ҳам қийин, айниқса анча эрта камчиликда қолганда.
Арбитрларнинг қарорларига баҳо бериш мушкул, ўйин давомида эпизодларни яхши кўролмаймиз, улар ҳакамлар ва ВАР томонидан ўрганилади. Ўйлашимча, эътиборни бунга эмас, жамоани ривожлантиришга қаратиш керак. Ҳозир эса бирлашиб, меҳнат қилишда давом этишимиз лозим. 2-таймдаги ўйинимиздан жуда мамнунман.
Қайд этишим жоизки, жамоам иккинчи бўлимда 7 та гол уришга қодир бўлган рақибга қарши ёмон ўйнамади”, дейди аргентиналик мутахассис.



