Силва: "Испания Евро-2016да ғолиб чиқа олади"
20 июн 2016 21:52
Янгиликлар
Силва: "Испания Евро-2016да ғолиб чиқа олади"
Испания терма жамоаси футболчиси Давид Силва терма жамоасининг Евро-2016 ғолиблиги учун имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.
"Айни пайтда бизни фаворит ҳисоблашлари нормал ҳолат. Биз сўнгги иккита Европа чемпионатида ғолибликни қўлга киритдик ва сўнгги иккита ўйинимизни яхши ўтказдик.
Лекин, биз осмонда учишимиз керак эмас. Ҳотиржамликни сақлаган ҳолда, ўйнашда давом этишимиз лозим.
Турнирни яхши бошладик. Эндиликда Хорватияга қарши ўйинда ғалаба ёки дуранг кифоя бўлади. Агар шу темпда давом эта олсак, чемпионатда ғолиб чиқишимиз мумкин", - дейди футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар