

"Қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Гуруҳдаги икки фаворит жамоа тўқнаш келмоқда ва икки жамоага ҳам ғалаба керак.
Эрон терма жамоасининг янги бош мураббийи кўпроқ ҳужумкор ўйин тарафдори эканлигини исботлади. У ҳужумчиларга эркинлик берди ва уларнинг индивидуал маҳоратига ишонч билдирмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бугунги учрашувга оптимал таркиб билан етиб келди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши Ўзбекистонга устунлик беради. Айнан мухлисларнинг кўз ўнгида терма жамоангиз футболчилари энг яхши ўйинини намойиш этишса керак. Ўйин тенг курашлар остида кечишига қарамай, Эрон терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонса керак", – деди Ҳақназарий.



