UZ

Сўнгги янгиликлар

00:59Саудия Арабистони. "Йил ўйини"да кучлар тенг келди  5 00:29Неймар "Интер Майами"га ўтадими? Бош мураббий жавоб берди  0 23:45Аморим МЮнинг сўнгги 50 йилликдаги энг ёш мураббийига айланади  0 23:20Бобир Абдихолиқов: "Байрамни Қаршида давом эттирамиз"  2 22:59Жавоҳир Сидиқов: "Қашқадарё халқи ва "Насаф" жамоаси бу чемпионликни узоқ вақтдан бери кутаётганди"  4 22:31Февзи Давлетов: "Рақиб ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ҳайдаров келажакда терма жамоага чақирилади"  3 22:15ТИТАНЛАР ЖАНГИ! "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:45"Goal" "Манчестер Сити"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчисини аниқлади  4 21:08Рўзиқул Бердиев тарихий чемпионликдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 20:53Суперлига. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:4, меҳмонлардан мегакамбек, Ҳайдаровдан хет-трик!  12 20:40Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди"   1 20:15Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сурхон" "Сўғдиёна" устидан камбэк қайд этди. Ҳайдаровдан хет-трик  33 19:16Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби"  31 18:51"Насаф" 2025 йил Элит ОЧЛда дебют қилади  10 18:30Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча совринларни ютди  20

Сиаваш Ҳақназарий: "Ҳакамлар Мартинни ҳақорат қилгани учун жаҳлим чиқди" Янгиликлар

Сиаваш Ҳақназарий: "Ҳакамлар Мартинни ҳақорат қилгани учун жаҳлим чиқди"

Сиаваш Ҳақназарий финалдан кейин нега ҳакамлар билан жанжаллашгани ҳақида гапирди.

"Биринчи навбатда, ОКМК ва "Насаф" мухлислари ҳамда стадионда бўлган барчадан узр сўрайман. Жамоадошларим билади, мен ҳеч қачон ҳакамга эътироз билдирмайман ва улар билан баҳслашмайман. Бундай қилиш нотўғри. Ҳакамларнинг ёнига борганимда ўйин ҳақида ҳеч нима сўрамадим ва уларга ҳеч нима демадим. Мен Мартин Боакьени ҳакамлар олдидан олиб кетиш учун келган эдим холос. У ҳакамлар билан оддий гаплашиб турганди. Лекин мен ҳакамлар Мартинга нима деганини эшитиб қолдим ва жаҳлим чиқиб кетди. Ҳакамлар Мартинга нисбатан рус тилида ёмон сўзлар ишлатаётган эди. Мен ҳакамларга нега Мартинни ҳақорат қиляпсизлар, дедим ва эътироз билдирдим, сабаби Мартин рус тилини тушунмайди. Мен ҳакамларга эътироз билдирганимдан кейин ҳам ҳакамлар рус тилида бизга нисбатан ёмон сўзлар ишлатишда давом этди. Менимча, улар мени рус тилини билмайди деб ўйлаган, аммо мен рус тилини тушунаман. Мен вазиятни борича айтиб бердим. Бу натижа ёки бугунги учрашув туфайли эмас. 

Ҳа, биз бугун мағлуб бўлдик ва ҳозир яхши кайфиятда эмасмиз. Аммо бу – футбол, унда ҳамма нарса бўлади. Қайсидир жамоа ғалаба қозонади, қайсидири мағлуб бўлади. Футболчилар хато қилади, ҳакамлар ҳам хато қилиши мумкин. Бу футболдаги табиий ҳолат. Лекин ҳозирги кунга келиб бутун дунё ирқчиликка қарши курашмоқда. Айрим бир инсонлар бизга нисбатан бундай муносабатда бўлишларига йўл қўймаслигимиз керак. Ўйинда босим катта бўлади, аммо ҳакамларнинг футболчиларга нисбатан бундай сўзлар ишлатишга ҳаққи йўқ. Мен ушбу сўзларни футбол ичидаги инсонлардан эшитдим. Ўзбекистонда легионерман ва ушбу ҳолат мени жуда хафа қилди", – деди ОКМК футболчиси Сиаваш Ҳақназарий.




Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика