UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" (матнли трансляция)  14 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  10 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  5 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  9 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  13 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  15 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  20 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19

СИ "Челси"нинг "Загреб"га голини бекор қилди. Офсайдни ярим автоматик аниқлаш — ушбу ЧЛ учун янгилик Янгиликлар

СИ "Челси"нинг "Загреб"га голини бекор қилди. Офсайдни ярим автоматик аниқлаш — ушбу ЧЛ учун янгилик

ЖЧ-2022да ҳам бўлади.

"Челси" кутилмаган тарзда меҳмонда Загребнинг "Динамо" жамоасига енгилди — 0:1. Томас Тухель жамоаси барибир гол урди, аммо Обамеянгнинг голи ҳисобга олинмади.


Иккинчи тайм бошида Пьер-Эмерик ҳисобни тенглаштиргандек туюлган бир пайтда, гол тезда бекор қилинди — унга узатма амалга оширган Бен Чилуэллда "ўйиндан ташқари ҳолат" аниқланди.




Бу тарихий лаҳза эди — илк бор бундай даражада офсайдни ярим автоматик аниқлаш тизими ишлади. Икки дақиқадан сўнг атайин вазиятнинг график модели намойиш этилди.



Билиш керак бўлган мавсумнинг бош янгиликларидан.


Ярим автоматик офсайдлар нима?


УЕФА августда ушбу мавсумдан Чемпионлар Лигасида офсайдни ярим автоматик аниқлаш тизими қўлланишини эълон қилди.


"УЕФА доимий равишда ўйинларни яхшилаш ва ҳакамлар ишларини қўллаб-қувватлаш учун янги технологик ечимлар қидиради. Ушбу инновацион тизим ВАР жамоасига офсайдни тезроқ ва яхшироқ аниқлашга имкон беради ва шу сабаб ўйин темпи ва қарорлар изчиллиги оширилади.


Тизим Чемпионлар Лигаси ўтадиган расмий ўйинлар ва ҳар бир стадионда тадбиқ қилиш учун тайёр", — деди УЕФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Роберто Розетти.


Янги технологияда стадионлар томлари остида ўрнатилган 12та кузатув камералари ишлатилади. Камераларнинг мақсади — тўпни кузатиш ва ҳар бир ўйинчидан 29 нуқтадан маълумот йиғиш. Қайта ишлаш тезлиги — секундига 50та фиксация. Шу сабаб у ҳеч қандай ҳаракатни ўтказиб юбормайди. Нуқталар — офсайдга алоқадар бўлган тананинг барча қисмлари.



Офсайдни яхшироқ аниқлаш учун тўпга инертиал ўлчовчи датчик ўрнатилган — бу ҳаракатни сезадиган элементлар тўплами (гироскоплар ва акселерометрлар). Тўпдан олинган маълумотлар ВАР хонасига тўп узатилиш (ёки рикошетлар) вазиятини яхшироқ ва максимал аниқлаш учун секундига 500 марта кетади.


Тизим ушбу маълумотларни биргаликда тўплайди ва сунъий интеллект барчасини таҳлил қилишга ёрдам беради. Якунда ВАР ҳакамлари "ўйиндан ташқари ҳолат"да турган ўйинчи тўпни олган пайти офсайд бўйича дарҳол сигнал олишади.


Офсайд ҳақида бош ҳакамга маълум қилишдан олдин видеоассистентлар технология офсайд чизиғини тўғри аниқлаганини ўзлари текширишади. Бу учун бир неча секундлар керак бўлади — шу сабаб тизим ярим автомат (автоматик эмас) деб аталади.


Бу ишларнинг натижаси ўзи яратадиган график модел ва унинг трансляцияга узатилишидир.


Тизим ЧЛнинг барча ўйинларида ишлатилади. Қатардаги Жаҳон чемпионатида ҳам


Тизим биринчи бор қўлланилганидан ярим соат ўтиб, у бошқа ўйинда ҳам "ёқилди" — у ерда "Копенгаген"нинг "Боруссия"га урган голи бекор қилинди. Ҳужум пайти давомида офсайд аниқланди.



Бутун бошли катта футбол ушбу тизимга ўтади. ФИФА ҳеч бўлмаганда аллақачон Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧда офсайдни ярим автоматик аниқлаш тизими бўлишини эълон қилди.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика