Швейцария терма жамоаси ҳимоячиси фон Берген учун жаҳон чемпионати якунлади

Narzulla Saydullayev
21 июн 2014
Швейцария терма жамоаси ҳимоячиси Стив фон Берген ўз жамоасига мундиалда бошқа ёрдам бера олмайди.
Швейцария ва Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашувда Оливъе Жиру фон Бергеннинг юзига кўрмасдан зарба беради.

31 ёшли футболчи тезлик билан касалхонага жўнатилди, шифокорлар унга юз қисмида суяк синиши диагнозини қўйишди. Швейцария матбуотининг маълумотларига кўра, футболчи терма жамоадаги бир шифокор билан ватанига қайтади ва мутахассис ёрдам кўрсатади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com