Швеция устози: "Англия терма жамоаси шведларга ўхшайди, шу сабабли кураш бўлишини кутяпмиз"

Aslanov Jasurbek
6 июл 2018
Швеция терма жамоаси бош мураббийи Янне Андерссон Англияга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 1/4 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Биз кейинги босқичлар эмас, фақат Англияга қарши ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Шундан сўнггина қанчалик узоққа бора олишимизни кўрамиз. Машғулотлар одатдагидек ўтмоқда. Сюрпризлар бўлмайди. Бироқ бизда инглизларни таслим этадиган калит бор.

Англияни мағлуб этиш учун тартибли ўйин кўрсатишимиз керак. Биз ўзимизга ўхшаган жамоа билан учрашамиз, шу сабабли кураш бўлишини кутяпмиз" - дейди мураббий.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: 24halmstad