

"Одамлар менга Златаннинг пости борасида кўплаб саволлар берди. Бироқ тушунмадим, бу чорловмиди ёки қандайдир белги... Бироқ бунга ортиқча вақт сарфлагим келмади. У термадаги фаолиятини 4,5 йил олдин якунлаган, мавзу ёпилди. Уни ҳурмат қиламан", - деди мураббий.
Олдинроқ Златан инстаграмдаги пости орқали термага қайтишга тайёрлигини айтганди.



