Шустер йил охиригача “Фрайбург”га ёрдам бера олмайди

“Фрайбург” клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Шустер, Германия чемпионати доирасида ўтказилган “Штутгарт”га қарши ўйинда жароҳат олди.

Шифокорларнинг тахминига кўра, 28 ёшли футболчининг сафга қайтишига 6 ҳафта талаб этиларкан. Шу сабабли Шустер қишки танафусдан сўнг майдонга қайтиши мумкин.

Таъкидлаб ўтамиз, ушбу мавсумда Шустер 11 та ўйинда майдонга тушган.


Манба: soccer.ru