

Сўнгги уч мавсумни Германиянинг “Шальке 04” клубида ўтказган 28 ёшли футболчи Англия жамоасига эркин агент мақомида кўчиб ўтди. Шупо-Мотинг “Сток” билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Камерунлик футболчи бугундан, яъни 8 августдан янги жамоаси машғулотларига қўшилади. Ўтган мавсум ҳужумчи Бундеслигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, бор йўғи 3 та гол киритганди.




