Шукурали Пўлатов: “Навбатдаги ўйинларда ишончни оқлашга ҳаракат қиламан”

Narzulla Saydullayev
23 июн 2016
Олий лига 13-тур доирасидаги “Нефтчи” ҳамда “Насаф” (2:2) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Шукур Пўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, амалга оширилмаган пенальти учун мухлислардан узр сўради.

-  Жуда ҳам қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. Доимгидек мураббийларимиз жамоани ўйинга жиддий тайёрлашди. Баҳсда “Насаф”ни йирик ҳисобда мағлуб этишимиз ёки ўзимиз мағлуб бўлишимиз эхтимоли ҳам мавжуд эди. Якунда эса дуранг бўлди. Амалга оширилмаган пенальти учун мухлислардан узр сўрайман. Ўша пенальти муваффақиятли амалга ошганда, баҳс бизнинг фойдамизга ҳал бўлиши мумкин эди. Энди навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб мураббий ва мухлисларнинг ишончини оқлашга астойдил ҳаракат қиламан, - деди Шукур Пўлатов. 

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” жамоаси кейинги турда Навоийда ўйнайди. Жамоамиз вакиллари 14-тур доирасида “Қизилқум” жамоаси билан ўзаро рақобат олиб боришади. Беллашув 26 июнь куни Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуаси яшил майдонида бўлиб ўтади.  

“Нефтчи” матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia