

Тажрибали футболчи Шукурали Пўлатов ушбу мавсумда Про лига дебютанти шарафини ҳимоя қилади. Тўп тепар фаолияти давомида Ўзбекистоннинг номдор клублари "Нефтчи", "Навбаҳор", "Бунёдкор" ва "Қизилқум" жамоалари либосида ҳаракат қилган. 2024 йилни Ғузорнинг "Шўртан" жамоасида ўтказди.




