UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Шуҳрат Садриддинов: "Турон" билан ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз" Янгиликлар

Шуҳрат Садриддинов: "Турон" билан ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Зомин" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар сардори Шуҳрат Садриддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Шуҳрат, "Бухоро" билан бўлиб ўтган ўйин ҳақида нималарни айта оласиз? Сафарда, кучли рақиб майдонига дуранг қайд этилишини ижобий баҳоласа бўладими?

- Авваламбор, барчага ассалому алайкум. "Бухоро" билан ўйинда қайд этилган натижани албатта, ижобий баҳоласа арзийди. Сабаби биз бугун Суперлигада ҳам ўзига яраша ном қозона олган кучли рақиб билан ўйнадик. Бу жамоа билан сафардаги дуранг ёмон натижа эмас деб ўйлайман. "Зомин" асосан ёш футболчилардан шаклланган жамоа. Таркибга эътибор берилса, 90-95 фоиз ўтган мавсум Биринчи лигада жамоамизни Про-лигага олиб чиққан футболчилар ўйнамоқда.

- Клуб раҳбарияти жорий мавсумда жамоа олдига қандай вазифаларни қўйган?

- Мавсум бошида клуб раҳбарияти биз билан учрашиб юқори ўринлар учун кураша олишимизга ишонч билдиришди. Мураббийлар штабига Тошкентнинг "Обод" жамоасидаги фаолияти билан яхши таниш бўлган ёш мураббий Бобур Зуҳридинов ҳам келиб қўшилди. Ҳозирда у жамоа бош мураббийи Асқар Умаровга яқиндан ёрдам бермоқда. Клуб раҳбарияти навбатдаги мавсумларда Суперлига йўлланмасини жамоа олдига вазифа сифатида қўйилишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишди. Ҳозирда клуб инфратузилмаси ажойиб холатга келтирилган ва бу жараён давом этмоқда. 

- Аввалги турларда "Зомин" қайд этган натижалар ҳақида қандай фикрдасиз? Масалан 1-турдаги очилиш ўйинида "Андижон" билан 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди...

- Очилиш ўйинида "Андижон" билан ўйиндаги 0:0 ҳисобини кўпчилик тасодиф дея баҳолади. Аслида натижа ўз-ўзидан келмайди, барчасининг остида машаққат, меҳнат ётади. "Андижон" яхши шаклланган жамоа. Ҳозирда жамоани тажрибали мутахассис Виктор Кумиков бошқармоқда. "Машъал" билан ўйинда ютқаздик, "Шўртан"ни мағлуб эта олдик. Ишлашда давом этамиз.

- Сиз жамоада сардорлик вазифасини ҳам бажараяпсиз. Айтингчи, бу футболчига қандай масъулиятларни юклайди?

- "Зомин"да сардор Элдор Каримов ҳисобланади. У майдонга туша олмаган ўйинларда жамоа бош мураббийи танловига кўра, бу масъулият менинг зиммамга тушмоқда. Албатта, жамоа сардорига бир қатор масъулиятли вазифалар юкланади. 

- Навбатдаги турда Яйпаннинг "Турон" клубига қарши майдонга чиқасизлар. Ушбу ўйин олдидан нималарни айтган бўлардингиз?

- "Турон" билан ўйинга эртадан жиддий тайёргарликка киришамиз. Ушбу ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Кузатиб бораяпмиз, "Зомин"ни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб мухлислар стадионга мунтазам ташриф буюришади. Жорий мавсумда уларга қандай натижаларни ваъда қилган бўлардингиз?

- Жамоамиз мухлисларидан ҳамиша миннатдормиз. Улар хатто ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлашмоқда. "Зомин" ҳар доим мухлислар учун ўйнайди.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика