Шуҳрат Садирдинов: “Ниятим кейинги йил олий лигада ўйнаш”

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2016
Бугун Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи давра қолдирилган 23-тур доирасидаги “Хотира-79” - “Зомин” учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдин  меҳмонлар ҳимоячиси Шуҳрат Садирдиновнинг учрашув ҳақиди фикри билан қизиқдик.

-   Охирги иккита турда ўз майдонларингда дуранг ўйнадиларингиз, бу учрашувда ғалаба қозонишларингиз мумкинмиди?

-   Ха ютишимиз мумкин эди. Лекин ғалаба қозониш насиб қилмади.

-   Биринчи лига мусобақалари ўз ниҳоясига етишига иккита тур қолди. Кейинги йилги режалар қанақа?
-   Мен ҳозирча иккита тур учрашуви ҳақида ўйлаяпман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ниятим кейинги йил Олий лига жамоаларидан бирида тўп суриш.

-   Нима деб ўйлайсиз, қолдирилган иккита турда ғалаба қозона оласизларми?
-   Менимча ҳа. Жамоамизнинг барча ўйинчилари учрашувларга оптимал холатда тайёр. Муҳими омад биздан юз ўгирмаса бўлди.

Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia