UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Илҳом Мўминжонов: "Акбар Тўраев машғулотларда жароҳат олди"  0 22:54Темур Турдиев: "Хато қилгандирмиз-ки, жазога тортилдик"  0 22:34Сульшер - Сон Хен Минга қарши ишлатилган фол ҳақида: "Ўғлим шундай қилса, кечки овқатсиз қоларди"  9 22:11Қосимовга 4 рақами ярашади. Чунки у жамоасини плей-оффдан гуруҳ босқичига олиб чиққан тўртинчи мураббий!  15 21:55Тимур Кападзе: "ПФЛга футболчиларни алмаштириш борасида таклифимни билдирдим"  4 21:51Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Учинчи саралаш босқичи учрашуви расмийлари  0 21:50Сурат биздан, изоҳ сиздан!  5 21:49Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув ўтказилади  0 21:35Асрор Алиқулов: "Таркибимизда 13 нафар футболчи қолди"   21 21:09Суданлик ҳакам ўйинларга ўз ити билан келади. Сабаби...  21 21:01"Рома" Пасторе билан шартномани бекор қилмоқчи  0 20:34Инглиз клублари "Селтик" форвардига даъвогарлик қилмоқда  1 20:30Оскар Де Ла Хойя 13 йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини тиклайди. У 90-йилларнинг энг яхши боксчиларидан бири ва муваффақиятли промоутер!  2 20:07"Милан" италиялик форвардни текинга қўлга киритмоқчи  3 19:42Фалькао машғулот вақтида жиддий жароҳатланди  4

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа устози Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

- Аввало АГМК жамоасини кечаги ғалабаси билан табриклайман! Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Пахтакор"га ҳам, дўстим Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКга ҳам шахсан ўзим ва "Бунёдкор" номидан омад тилайман!

Бугунги учрашувда шундай шиддатли ва жанговар ўтиши олдиндан маълум эди. Чунки "Сўғдиёна" жамоаси ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Қолаверса, юқори ўринлар учун кураш олиб бормоқда. 

Биринчи бўлимда футболчиларимиз ўзларига "ўхшамади". Ҳозир нега бундай бўлганини айтиш қийин. Танаффусдан сўнг ўз ўйинимизни топиб олдик. Гарчи дурангга эришган бўлсак-да, йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман!

Маълумки, мавсум аввалида жамоамизнинг асосий таркибидан 6 нафар ўйинчи бошқа клубга ўтиб кетганди. Тўғри, уларнинг ўрнини янгилар билан тўлдирдик, бироқ барибир йўқотишларнинг ўрни билиняпти. Умид қиламанки, давралар оралиғида позициялардаги камчиликларни тўлдирамиз.

Норхоновни бош билан яхши ўйнашини билардик. Буни учрашувдан олдин футболчиларга ҳам айтгандик. Норхонов гол урган вазиятда бизнинг ўйинчилар қандайдир диққатни йўқотиб қўйишди. Бу Шоҳрузнинг маҳорати ҳам дейиш мумкин.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

   
09 апр 09:07:41
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐
Shiddatli o'yinmish xa xa xaa murabbiylarimizam topib gapiradidaa)))
   
09 апр 00:12:15
Vista 1981
Binyodkorga keyngi öyinlarida omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика