Шуҳрат Мақсудов "Бунёдкор" бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Narzulla Saydullayev
17 дек 2020
Бугун "Бунёдкор" стадионида навбатдаги ташқари йиғилиш бўлиши ҳақида хабар бергандик.

ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этган мазкур йиғилишда "Бунёдкор" клубига Шуҳрат Мақсудов бош директор вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган. "Бунёдкор" клуби президенти Улуғбек Ашуров ҳам Мақсудовнинг тайинланувига ижобий муносабат билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар клубда Айниддин Ғиёсов бош директор сифатида ишлаб келганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia