UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

Шу пайтгача Осиёда йилнинг энг яхшиси деб топилган барча футболчиларни биласизми? Янгиликлар

Шу пайтгача Осиёда йилнинг энг яхшиси деб топилган барча футболчиларни биласизми?

Маълумки, бугун Таиланд пойхати Бангкок шаҳрида ОФК 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Кўпчилик "Энг яхши футболчи" соврини кимга насиб этаркин дея кутаётгани бор гап.

Номзодлар эса уч нафар. БАА терма жамоаси ва "Ал Айн" клуби ярим ҳимоячиси Умар Абдулраҳмон, Сурия терма жамоаси ва "Ал Ҳилол" клуби ҳужумчиси Омар Хрбин ҳамда Хитой терма жамоаси ва "Шанхай СИПГ" клуби ҳужумчиси Ву Лей якуний учликка кирган номзодлар ҳисобланишади.

Ғолиб ким бўлишини эса кечки пайт билиб оламиз. Қуйида шу пайтгача "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилган барча ўйинчилар рўйхатини келтириб ўтамиз. Маълумот учун, ОФКда ғолибни аниқлаш 1994 йилдан бери йўлга қўйилган. Яхши биласиз, ҳамюртимиз Сервер Жепаров икки бор ушбу нуфузли совринни қўлга киритган. У 2008 ва 2011 йилларда ОФК томонидан энг кучли футболчи дея тан олинган.

Барча "Энг яхши футболчилар" рўйхати:

1994 й. Саид Овайран (Саудия Арабистони)
1995 й. Масами Ихара (Япония)
1996 й. Ходадад Азизи (Эрон)
1997 й. Хидетоши Наката (Япония)
1998 й. Хидетоши Наката (Япония)
1999 й. Али Дайи (Эрон)
2000 й. Наваф Ал Темиёт (Саудия Арабистони)
2001 й. Фан Жийи (Хитой)
2002 й. Шинжи Оно (Япония)
2003 й. Меҳди Маҳдавикия (Эрон)
2004 й. Али Карими (Эрон)
2005 й. Ҳамад Ал Монташари (Саудия Арабистони)
2006 й. Халфан Иброҳим (Қатар)
2007 й. Ёсир Ал Қаҳтони (Саудия Арабистони)
2008 й. Сервер Жепаров (Ўзбекистон)
2009 й. Ясухито Эндо (Япония)
2010 й. Саша Огненовски (Австралия)
2011 й. Сервер Жепаров (Ўзбекистон)
2012 й. Ли Кюн Хо (Жанубий Корея)
2013 й. Женг Жи (Хитой)
2014 й. Носир Ал Шамрони (Саудия Арабистони)
2015 й. Аҳмад Халил (БАА)
2016 й. Умар Абдулраҳмон (БАА)

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика