Шохруз Норхонов: “Тажриба барибир ўз сўзини айтди”

Narzulla Saydullayev
10 авг 2016
“Бухоро” - “Обод” жамоалари учрашуви (1:0) сўнгида, меҳмонларнинг иқтидорли ҳужумчиси Шохруз Норхонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Ўйин жуда қийин кечди. Турнир жадвалидаги ўрнимиздан келиб айтсак, ҳозир ҳар бир ўйин “Обод” учун финалга тенг. Шу боис, ғалаба илинжида майдонга тушгандик. Афсуски, якунда тажриба барибир устун келди. Қанчалик кўп ҳужум қилмайлик, тажрибали ҳимоячилар уни бартараф этишди. Хатоларимиз эса ўзимизга гол олиб келди.
Жамоамиз иккинчи даврада яхши ўйинчилар билан бойиди. Ўйин услубимизда ҳам ўзгаришлар бор. Насиб этса кейинги баҳсларда ғалаба билан мухлисларни хурсанд этамиз.  

“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia