Шохруз Норхонов: "Жамоамни ўзгартириш вақти келди деб ўйлайман"

Aziz Tukhtamuradov
25 июн 2017, 15:37
"Обод" футболчиси Шохруз Норхонов "Пахтакор"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг жамоасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.


- "Локомотив" ўтган мавсумда сизга яхшигина таклиф билан чиққанди. Ўша таклифни рад этганингизга афсусланмайсизми?

- Йўқ, нима учун афсусланишим лозим? Пешонада ёзилган бўлса ўйнаймиз қайси жамоада бўлса ҳам. Аксинча, менга ўйин амалиёти жуда зарур. 


- Жамоа ўзгартириш вақти келмадимикин?

- Менимча ха, бу вақт етиб келди. Насиб қилса, энди кучлироқ жамоада ўйнайман.


- Иккинчи даврада "Обод" Олий лигада иштирок этмаслиги ҳақида гап-сўзлар авж олмоқда...

- Бундан хабарим йўқ. Раҳбарият бу борада бизга хеч нарса дегани йўқ. Улар билан гаплашиб оламиз. 


- Демак, жамоани ўзгартиришга қарши эмассиз?

- Агар бошқа клублардан таклиф тушса кўриб чиқишга тайёрмиз.



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia