Шотландиянинг ўтган мавсумдаги тўпурарига икки клуб қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
27 авг 2021, 20:27
"Селтик" ҳужумчиси Одсонн Эдуарни "Бордо" ҳамда "Рубин" клублари сотиб олмоқчи.

"Рубин" француз футболчиси учун 18 миллион евро таклиф қилди.

Руслар тўловни уч қисмга бўлиб беришни таклиф қилмоқда: дастлабки йилда 10 миллион, кейинги икки йилда яна 4 миллиондан.

Шунингдек, "Бордо" клуби ҳам 23 ёшли футболчи учун ҳам шунча маблағ тўлашга тайёр.

Ўтган мавсумда Эдуар Шотландия чемпионатида 31 ўйинда 18 та гол уриб, мамлакат тўпурарига айланди. Ушбу мавсумда эса 3 та ўйинда 2 та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/SkyKaveh