

Собиқ футболчининг ҳисобида 32та ўйин, 5та гол бор.
Арчил Европада "Трабзонспор", "НАК" ва "Кёльн" каби клубларда тўп тепган.
Олган маълумотларимизга кўра, эгизаклар нафақат "Пахтакор" мураббийлар штабини тўлдиришади, балки клубнинг Европа тизимида фаолият олиб бориши йўлида ўз тизимларини жорий қиладилар. Буларнинг ичига база, академия, клуб ва жамоа киради.
Арвеладзеларнинг тўнғич фарзанди, Реваз айни пайтда "Arveladze Foundation" раҳбари саналади. Собиқ футболчи, бугунги кунда Грузиядаги кам таъминланган истеъдод эгаларига моддий ёрдам кўрсатиш билан машғул.
Шота Арвеладзе: "Ўзбекистонга кетаяпман, энг яхши таклиф айнан шу ердан бўлди"




