

"Ҳар икки жамоа учун бугунги баҳс синов бўлди деб айтган бўлардим. Футболчилар ҳолатини текшириб олдик. Ҳали бизда ўйин амалиёти йўқ, шу сабабли машғулотларда кўп меҳнат қилишимиз лозим. Ўйинчиларга яхши ҳаракат қилишгани учун ташаккур билдираман", - дейди Арвеладзе.
Эслатиб ўтамиз, "Ростов" ва "Пахтакор" ўртасидаги назорат ўйини 1:1 ҳисобида якунланди.



