Шошилинч хабар! Риёд Маҳрез фаолиятини тугатди ФОТО

Mirjalol Normatov
7 мар 2018
"Лестер" ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез футболчилик фаолиятига якун ясади.

У бу ҳақда "Facebook"даги расмий саҳифасида эълон қилди.

"Шифокорларнинг маслаҳатига кўра футболдан кетишга қарор қилдим. Фаолиятим якунланган экан, ниманидир айтишим керак.

Барча қўллаб-қувватлаганларга раҳмат айтаман. Бу шаҳар ҳар доим юрагимда қолади", - деб ёзади футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Маҳрез "Лестер" шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилаётганди. Олдинроқ унинг хизматларига "Манчестер Сити" томонидан қизиқишлар бўлгани ҳақида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror