UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Анчелотти: "Бенземада "Олтин тўп"ни ютиш учун вақт бор"  0 22:33Футзал. ЖЧ. Эронга фақат Ўзбекистон ва Бразилия 8 та гол урган  16 22:28Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"  13 22:18Футзал. Эронга 8та гол уриб, мағлуб бўлган учрашувимиздан ГАЛЕРЕЯ  6 21:55Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"  5 21:53Доменек: "Барселона" Ла Лигани кучли бешликда якунланишига ишончим комил эмас"  9 21:45"Навоий вилояти 2-лигаси"га қуръа ташланди  1 21:45Футзалчиларимизга тасанно!  31 21:39Дилшод Раҳматов: "Ўйлайманки, бу жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинимиз эмас"  27 21:37Кепа рекорд қайд этди  3 21:28Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, йигитлардан кўнглим тўқ"  47 21:14Футзал. ЖЧ-2021. Ўзбекистон тарихий ўйинда Эрон дарвозасига 8 та тўп киритиб, мусобақадаги иштирокини мардонавор равишда якунлади  410 21:11Коке майдонга қайтишга тайёр  2 20:55Про лига. Голларга бой ўтган учрашувда "Нефтчи" "Олимпик"ни мағлуб этди  17 20:44"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7

"Шўртан"да мукофот пуллари бўладими? Асрор Алиқулов иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Шўртан"да мукофот пуллари бўладими? Асрор Алиқулов иштирокидаги матбуот анжумани

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Қисқа вақт ичида жамоани тузишга ҳаракат қилдик. Жисмоний тайёргарлигимиз оғриқли нуқтамиз. Таътил кўпга чўзилиб кетди. Тўпни камроқ йўқотишни, бунинг натижасида кўп куч кетишини таъкидлагандик. Футболчилар шошма-шошарлик натижасида кўп тўп йўқотишди. Шогирдлрарим ўз имкониятларидан баланд ҳаракат қилишди. Улар ёмон ўйин кўрсатди, дея олмайман. Таркибни жамоасиз ёки ўз жамоасида ўрнини топа олмаётган ижрочилар билан тўлдирдик. Биз истаган футболчиларнинг клуби билан шартномаси бор. "Насаф"дан икки нафар футболчи олдик. Ёзги трансферлар ойнасида 15 нафар янги ўйинчилар билан шартнома туздик. Уларнинг кўпчилиги бугун асосий таркибда майдонга тушди",- дейди Асрор Алиқулов.

- 15 нафар янги футболчи олинганини айтдингиз. Шундай экан иккинчи даврада "Шўртан"да нима ўзгариши мумкин? Жамоа Про лигада қоладими?

- Про лигада қолишимиз масаласига тўхталишга эрта. Чунки "Оқ-тепа" чиқиб кетди. Ҳозирда яхши жамоа тузишга эътибор қаратмоқдамиз. Футболчиларни синовдан ўтказмоқдамиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, Про лигада мураббий футболчини истагандек ўйнатиши, унга истаган юкламаларини бериши, жамоа ҳеч қандай камчиликларга дуч келмаслиги учун Про лига клуби ўртача қанча сметага эга бўлиши керак?

- Смета тузилаётганда клублар олдига қўйган мақсадига қаралади. Олдингизга қўйилган мақсадга қараб футболчи таклиф қиласиз. Яхши футболчи катта маош сўрайди. Биз катта номлар олмаймиз. Футболчи тарбиялаймиз, вазиятга қараб Суперлига клубларига берамиз. Ҳозирги имкониятимиздан келиб чиқиб таркиб тузмоқдамиз. 

- Жамоани тарк этган футболчилар Суперлига клубларига йўл олдими?

- Йўқ. U-18 жамоасига айримларини қайтардик. Бошқа футболчилар билан шартномаларни бекор қилдик. 

- Маълум бўлишича "Шўртан"да ғалабалар учун мукофот пуллари йўқ. Футболчи бундай шароитда нима учун ўйнайди ёки натижа учун курашаверадими?

- Мукофот пуллари бўлиши керак. Футболчи майдонга чиққанидан сўнг меҳнатига пул олади. Лекин биз шундай вазиятдамиз, мукофот пуллари йўқ. Агарда яхши жамоа туза олсак, ҳомийлар қўллаб-қувватлаб турса клубимизда ҳам мукофот пуллари бўлади. 

- Клуб вилоят ҳокимлигига ўтадими?

- Ҳозир ўртада турибмиз. Бу вазият қоронғу. Футболчи таклиф қилишда молиявий томонларига ҳам эътибор бердик. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+1   
05 авг 23:52:03
Old city boyS
Asror Aliqulov utgan yil zur komanda qilgandi Yaxshi trener. Shurtanda problema kupga uxshaydi
+1   
05 авг 23:44:22
2017
Kal wunday komandani kutinga urdin blaaa qacon Guzordan ketsen yaxwi buladi Wurtan
   
06 авг 11:06:06
2017
Asror yaxwi mutaxasismiw u bn gaplawib kurganmisz ozi t6pga kop kalla uruvrib Nma qilyotganini bilmiydi tupoy wundey yaxwi bolala bor edi kutiga urdi xamma joyni oylikgayam uynardi
   
06 авг 04:37:26
Бахтийор Ашуров
Ҳаммаси молиявий муаммолар туфайлий.Аслида Асрор яхши мутаҳасис.
   
05 авг 23:11:38
Mmmxa
Shurtanning mukofat pullarini eshitgan Messi barsa bilan shartnoma uzaytirmaslikga qaror qildi
   
05 авг 23:02:42
Forever
Messi Barsadan ketti
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика