

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси Тошкентда "Бунёдкор" майдонига сафар уюштирди. Тенг курашлар остида кечган ўйинда ҳисоб очилмади. Шу тариқа, "Шўртан" Кубокда тарихда илк бор "Бунёдкор"дан очко олди. Бунгача икки жамоа мамлакат кубогида 6 маротаба тўқнаш келган, уларнинг барчасида "қалдирғочлар" ғалаба қозонганди. "Бўрилар" эса "Бунёдкор" майдонида сўнгги бор чемпионат доирасида 2010 йил очко қўлга киритган. Ўшанда Денилсоннинг голига Зайниддин Тожиев жавоб қайтарганди (1:1).
Маълумот учун, "Бунёдкор" навбатдаги учрашувни 21 апрель куни ўз майдонида "Қизириқ" жамоасига қарши ўтказади. "Шўртан" эса "Жайхун" билан беллашади.



