Шомуродовнинг вакили Трабуккига жавоб қайтарди
28 ноя 2020 17:22
Янгиликлар
Шомуродовнинг вакили Трабуккига жавоб қайтарди
"Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг вакили ҳисобланмиш ProSport Management агентлиги вакили Қаҳҳор Мўминов футбол агенти Марко Трабуккининг Шомуродов борасидаги фикрларига жавоб қайтарди.
"Марко яхши менежер бўлиши мумкин, аммо у футболни кам кўради ва унда кам нарсани тушунади. Ўзини италиялик футбол мутахассисидек тутмоқда. У клубнинг истеъфога чиқарилган собиқ директори.
Элдорда кўникиш жараёни кетмоқда, афсуски жароҳати сабаб 3 ҳафтани ўтказиб юборди. Кечадан олдин куни Генуя клубида асосий таркибда майдонга тушди, яхши ўйнади ва Скамакканинг голига сабабчи бўлди. Жамоа муҳим ўйинда ғалаба қозонди. Ҳаммаси жойида, у итальян тилини ўрганмоқда. Умуман барчаси режага мувофиқ кетмоқда.
Рома Ерёменко эса ажойиб футболчи ва "Ростов"да Элдорга кўп ёрдам берган. Аммо афсуски у Шомуродовга атиги иккита голли узатма (Ерёменко - Трабуккининг мижози) берган", - дейди Мўминов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар