Шомуродовнинг “Наполи”га қарши статистикаси

Eldor Akmurzayev
5 фев 2023
Хабарингиз бор, бугун А Серия доирасида аутсайдерлар қаторига яқин бўлган “Специя” ўз майдонида жадвал етакчиси “Наполи”ни қабул қилади.

Элдор Шомуродов мазкур учрашувда катта эҳтимол билан майдонга тушиши кутилмоқда. Ўзбекистонлик форварднинг неаполликларга қарши баҳслардаги статистикаси:

06/02/21

“Женоа” – “Наполи” 2:1 (жароҳати туфайли ўтказиб юборган)

24/10/21

“Рома” – “Наполи” 0:0 (баҳс охирларида захирадан тушган)

18/04/22

“Наполи” – “Рома” 1:1 (майдонга тушмаган)

23/10/22

“Рома” – “Наполи” 0:1 (баҳс охирларида захирадан тушган)

29/01/23

“Наполи” – “Рома” 2:1 (“Специя”га ижарага кетди)

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон МТЖ сардори Италия чемпионатида 65 та учрашувда қатнашиб, 11+5 натижага эришган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia