

Италиялик мураббий Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади. Клуб 72 ёшли мутахассиснинг мавсум якунида бош мураббийликдан кетишини эълон қилди. Манбанинг қайд этишича, Раньери мураббийлик фаолиятини якунлаши мумкин.
А Сериянинг сўнгги тури олдидан Раньери бошчилигидаги "Кальяри" 15-ўринда бормоқда ва кейинги мавсумда ҳам чемпионатда қолишни кафолатлаган. Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоада ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов тўп тепади.



