

Ўзбекистон МТЖ сардори “Истанбул Башакшеҳир“нинг таклифини қабул қилди. Бу ҳақда Жанлуки Ди Марцио маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2021 йилдан бери Италия А Сериясида фаолият олиб бормоқда. У шу вақт орасида “Женоа“, “Рома“, “Специя“ ва “Кальяри“ жамоаларида тўп сурди. 29 ёшли ҳужумчи А Серияда жами 119 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 13 та голли узатма бор.



