

Баҳснинг 11 дақиқасида ростовликлар форварди Элдор Шомуродов жамоадошининг қанотдан узатиб берган узатмасини боши билан чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди. Мазкур аниқ зарба «Ростов»нинг мамлакат чемпионатидаги 500 гол сифатида ёзилди ва Шомуродов юбилей кўрсаткични қайд этди.



