Шомуродов Моуриньюнинг режаларидан жой олмаган

Aslanov Jasurbek
10 июл 2023
Элдор Шомуродов катта эҳтимол янги мавсумни "Рома"да бошламайди.

Гап шундаки, Жозе Моуринью "Инстарам" саҳифаси "сториси"га сурат юклаб, унда янги мавсумда таркиб қандай бўлишини кўрсатган.

Суратга яхшилаб эътибор берсангиз, ҳужум чизиғида ёзилган исмлар орасида Шомуродов фамилияси йўқ.

Элдор Шомуродов сўнгги мавсумни ижара асосида "Специя"да ўтказган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia