

"Мен у билан таниш эмасман. Балки шу ерда кўришармиз. Алексей агентлар орқали менга смс юборди, ёқимли", - дейди Шомуродов.
25 ёшли Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси "Женоа" билан 4 йиллик шартнома имзолаган, генуяликлар унинг трансфери учун 7,5 миллион евро маблағ сарфлашди.
Миранчукка келсак, Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси бундан бироз олдин "Локомотив" (Москва)дан "Аталанта"га ўтганди, аммо у ҳали жароҳати туфайли Бергамо жамоасида ўйнамади.




