

- "Бунёдкор"га қарши ўйин қизиқарли, курашларга бой ва асосийси, томашабоп ўтди, десам муболаға бўлмайди. Гарчи беллашув дуранг натижа билан якунланган бўлса-да, биз ғалабага лойиқ ўйин кўрсатгандик. Аммо унутмаслик лозимки, рақиб ҳам ютиб кетиши мумкин эди. Гол ўтказиб юборилган вазиятда озгина диққатни йўқотишимиз якунда бизга қимматга тушди. Рақиб бўш ўйнади, деган фикрга қўшилмайман. Аксинча, биз яхшироқ ўйнадик. Айтиб ўтишим керак, бу йилги "Обод" билан ўтган йилгисини орасида фарқ бор!
«Обод» ФК матбуот хизмати.


