Шоҳрух Маҳмудҳожиев "Динамо" билан шартнома имзолади

Alisher
20 июл 2022
Суперлига иккинчи давраси олдидан "Динамо" жамоаси ўз таркибига яна бир ўйинчини қўшиб олди.

"Самарқанд жамоаси таркибига 24 ёшли ҳужумчи Шоҳрух Маҳмудҳожиев таклиф этилди. "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси 2018-2019 йиллар Тошкент клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, 2020-2021 йиллар "Навбаҳор" клубида тўп сурди. 

Жорий мавсум аввалида эса Тожикистоннинг "Хўжанд" клуби шарафини ҳимоя қилиб, ОФК кубогида тўп сурди. Биринчи даврадан кейин Тожикистон вице-чемпиони сафини тарк этган Шоҳрух Маҳмудҳожиев "Динамо" билан 2022 йил охирига қадар шартнома имзолади. 24 ёшли форвард "Динамо"нинг Чирчиқдаги машғулотларига қўшилди", — дейилади клуб хабарида.


AlisherМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати