UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:30АПЛ. "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси бошланди! (онлайн ҳисоб)  8 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  7 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  11 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  5 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  29 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  16 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради"

"Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов Про лига доирасида "Арал"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биз бир-биримизни билган жамоалар эдик. Биз ўзаро илк бора тўқнаш келмадик, балки тўртинчи ўйинимиз ҳисобланади. Учрашувга тайёргарлик кўргандик. 

- Қорақалпоғистонга етиб келиш қийин бўлмадими?

- Йўқ, раҳбарият томонидан бу борада енгиллик яратилди ва биз самолётда учиб келдик. Энди самолётда қайтиб кетамиз. Оғир йўл босмадик. 

- Ҳакамлар тўғрисида нима дея оласиз?

- Улар ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради. 

- Биринчи бўлимдан сўнг вақт чўзиш ҳолати учради...

- Бу ҳамма жамоада учрайди, деган фикрдаман. Албатта, рақиб жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олгач, шу ҳолат бошланди. Биз ўзимизда куч топиб, ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ якунга кам вақт қолганда, ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади ва рақиб жамоа буни аниқ амалга оширди. Умуман олганда, ўйин яхши руҳда ўтди. Эндиликда келгуси учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 

- Майдон ҳолати ҳақида...

- Майдон ҳолати яхши, бундай майдонда ўйнаганмиз. Шу боис, эътирозим йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика